Сайт харитаси
العربية Български 中文 Čeština English Français Deutsch हिन्दी Bahasa Indonesia Italiano Bahasa Malay اردو Polski Português Română Русский Srpski Slovenský Español ไทย Nederlands Українська Vietnamese বাংলা Ўзбекча O'zbekcha Қазақша

ИнстаФорекс мижозининг кабинети

  • Кабинетнинг шахсий созланмалари
  • Компаниянинг барча сервисларига кириш
  • Батафсил статистика ва битимлар бўйича ҳисобот
  • Молиявий операцияларнинг тўлиқ тўплами
  • Бир қанча ҳисоб-варақларини бошқариш тизими
  • Маълумотларни ҳимоя қилишнинг максимал даражаси

ИнстаФорекс ҳамкорининг кабинети

  • Мижолар ва комиссиялар тўғрисида батафсил маълумот
  • Ҳисоб-варақлари ва кликларнинг график статистикаси
  • Вебмастер учун керакли воситалар
  • Тайёр веб-ечимлар ва баннерларнинг кенг танлови
  • Маълумотларнинг юқори хавфсизлиги
  • Компания янгиликлари, RSS-тасмалар ва Форекс-информерлар
Савдо ҳисоб-варағини очиш
Ҳамкорлик дастури
cabinet icon

ИнстаФорексдан яна бир Lamborghini!Рулда айнан Сен бўлишинги мумкин!

Савдо ҳисоб-варағини 1000 доллардан бошлаб суммага оддий тўлдир!

Энг яхши савдо шароитлари ва ҳашаматли бонус таклифларини ол! Биз 6 та афсонавий спорткарларни топширишга улгурдик! Ва бу чегарадан анча узоқ! Навбатдаги охирги авлоддаги Lamborghini Huracan сеники бўлиши мумкин!

ИнстаФорекс – ўз ғалабангга инвестиция кирит!

Ҳисоб-варағини тез очиш

Ўргатувчи хатни олиш
toolbar icon

Савдо платформаси

Мобил қурилмалар учун

Браузерда савдо қилиш учун

info icon Молиявий саволлар

ИнстаФорекснинг курсларни конвертация қилиш тизими маблағ тўлдиришда ва ечиб олишда бошқа Форекс-брокерларнинг таклифларидан нимаси билан фарқ қилади?

Компанияда ҳисоб-варағидаги валютадан фарқли валюта билан тўлдиришда жорий бозор курсидан фойдаланилади. Тўлдириш курси бўйича ахборотдан мижозлар кабинетида ҳам, компанияснинг асосий сайтида ҳам фойдаланиш мумкин (бунда конвертация BID нархи бўйича юз беради).
Маблағни ечиб олишда тўлдириш валютаси ҳисоб-варағидаги валютадан фарқ қилганда, компания ўртача мувозанатли курсдан фойдалани, бу курсни аниқлашда тўлдиришлар ҳажми ва курслар ҳисобга олинади.
ИнстаФорекс компаниясида ўртача мувозанатли курс бошқа Форекс-брокерларнинг қўлланиладиган ички курслар тизимларига қараганда анча фойдали, чунки ички курслар улган ички спредлар билан ифодаланиб, улар иштирокидаги тўлдириш бир курс бўйича, ечиб олиш эса бошқа курс бўйича амалга оширилади. Бунда ечиб олиш ва тўлдириш ўртасидаги фарқ 10%гача етиши мумкин, бу эса ҳисоб-варағини 10000 рублга тўлдиришда ҳатто ечиб олиш ўша куни алмага оширилаётган бўлса ҳам, Сиз кафолатли тарзда 1000 рубл йўқотасиз.

Курсларни аниқлашга ўртача вазнли ёндашувда 10000 рублга тўлдиршида Сиз ўшанча 10000 рублни оласиз ва ўшанча мидордаги долларларга яна қайтиб оласиз.

Ўртача мувозанатли курсни ҳисоблашга мисол:
Аввал мижоз ўз долларли ҳисоб-варағини бир доллар учун 66,57 рубл курси бўйича 10000 рублга тўлдирди. Ҳисоб-варағига ўтганиш пайтида маблағ 150,22 долларни ташкил этди.
Маълум бир вақтдан кейин мижоз бир долларга 63,81 рубл курси бўйича 5000 рубл маблағ тўлдирди. Ҳисоб-варағига ўтказиш вақтида маблағ 78,36 долларни ташкил этди.
Маълум вақтдан сўнг мижоз 300 доллар миқдорида ишлаб топган маблағини ечиб олишни хоҳлаб қолди. Ўртача мувозанатли курсдан ҳисоблаш ўртача арифметик мувозанатли қиймат формуласи бўйича амалга оширилади:
10000/15000*66,57+5000/15000*63,81=65,65.
Шундай қилиб, чиқариш учун сумма рублларда 19695 рублни ташкил қилади.


ИнстаФорексда ҳисоб-варағи тўлдиришнинг ва маблағни ечиб олишнинг қандай усуллари қўллаб-қувватланади?

Сиз RBKMoney, Qiwi, MoneyBookers/Skrill, Neteller, Яндекс.Деньги, Деньги@Mail.ru, Z-Payment орқали, Visa, MasterCard карталари ва банк ўтказмаси билан, шунингдек бизнинг дилерларимизда ўз савдо ҳисоб-варағинизни тўлдиришингиз мумкин. Ечиш тўлдириш амалга оширилган усул билан бажарилиши мумкин.


Тўлдиришда компания томонидан бирор комиссия олинадими?

Тўлдиришда ҳеч қандай комиссия ундирилмайди, бироқ шуни ҳисобга олиш зарурки, ўткама суммасидан ЭПС орқали ўтказишда тўлов тизимининг ўзидан ёки банк валюта ўтказмасидан ҳисобга киритишда ва ечиб олишда банк комиссияси ечиб олинади.


Савдо ҳисоб-варағини тўлдириш қанча вақт олади?

RBKMoney, Z-Payment, OnPay орқали тўлдириш бир онда амалга оширилади, Qiwi орқали - 15 дақиқа ичида, Яндекс.Деньги орқали – 3 соат ичида, Visa/MasterCard карталаридан - танланган тўлов усулига боғлиқ ҳолда бир онда ёки 24 соатгача, MoneyBookers/Skrill, Neteller орқали - 24 соат ичида. Ҳисоб-варағини бизнинг дилерлар орқали тўлдириш 1-4 соатни олади. Банк ўтказмаси орқали тўлдириш 4 кунгача давом этади.


Савдо ҳисоб-варағидан маблағларни ечиш қанча вақт олади?

QIWI, MoneyBookers/Skrill ва бошқа тўлов тизимлари орқали ечиш 1 дан 7 соатгача вақт олади. Банк ўтказмаси орқали маблағларни ечиш 2-4 кун олади. Visa картага ечиш жараёни 1-6 банк иш куни давом этади.


Ечиб олинадиган энг кам пул қандай?

Ечиб олинадиган энг кам маблағ мавжуд эмас. Сиз доимо ҳисоб-варағи бўйича истаган қолдиқни олишингиз мумкин, бундан банк ўтказмаси мустастно (ечиб олишнинг минимал суммаси 300$), электрон тўлов тизимлари ва банк ҳамёнлари учун - ундириб олинадиган комиссияни ҳисобга олган ҳолда 1 USD.


Депозитнинг минимал суммаси қандай?

Депозитнинг минимал суммаси 1 АҚШ долларини ташкил этади.


Депозит қилинган реквизитларга маблағларни ечиш имконияти бўлмаганда, масалан реквизитларни йўқотилишида, қандай амалларни бажариш керак?

Реквизитларни бир тўлов тизими ичида алмаштириш учун F1 шаклни тўлдириш ва паспорт сканини change_requisites@mail.instaforex.com манзилига юбориш керак.


Мавзулар рўйхатига ўтиш
info icon ИнстаФорекснинг савдо серверлари

ИнстаФорекс компанияси савдо серверларининг IP-адреслари кандай?

ИнстаФорекс компанияси мижозлари ишлаш учун 10 та савдо серверларидан истаган танлаш имкониятига эгалар.

ИнстаФорекс компаниясида ҳақиқий савдо ҳисоб-варағини рўйхатдан ўтказишда Сиз ҳисоб-варағини очиш учун серверни танлаш имкониятига эга бўласиз. ИнстаФорекс компаниясида ҳақиқий ҳисоб-варақларини рўйхатдан ўтказиш учун барча мумкин бўлган серверлар рўйхати берилган:

АҚШдаги сервер, InstaForex-USA.com ёки 176.9.211.83:443 манзилга эга бўлган ва 10,000 дан бошлаб 700,000 гача ва 15,000,000 - 17,999,999 рақамли савдо ҳисоб-варақлари учун фойдаланилади;

АҚШдаги сервер, InstaForex-USA2.com ёки 144.76.100.98:443 манзилга эга бўлган ва 8,000,000 дан 9,000,000 гача ва 80,000,000 - 82,999,999 рақамли савдо ҳисоб-варақлари учун фойдаланилади;

Сингапурдаги сервер, InstaForex-Singapore.com ёки 148.251.136.73:443 манзилга эга бўлган ва 7,000,000 дан 8,000,000 гача ва 70,000,000 - 72,999,999 рақамли савдо ҳисоб-варақлари учун фойдаланилади;

Голландиядаги сервер InstaForex-Europe.com ёки 195.201.11.173:443 манзилга эга бўлган ва 5,000,000 дан 6,000,000 гача ва 50,000,000 - 52,999,999 рақамли савдо ҳисоб-варақлари учун фойдаланилади;

Гонконгдаги сервер, InstaForex-HongKong.com ёки 148.251.81.226:443 манзилга эга бўлган ва 1,000,000 дан 2,000,000 гача ва 10,000,000 - 12,999,999 рақамли савдо ҳисоб-варақлари учун фойдаланилади;

Буюк Британиядаги сервер, InstaForex-UK.com ёки 195.201.56.157:443 манзилга эга бўлган ва 2,000,000 дан 3,000,000 гача ва 20,000,000 - 22,999,999 рақамли савдо ҳисоб-варақлари учун фойдаланилади;

центли ҳисоб-варақлари учун сервер InstaForex-Cent.com ёки 138.201.30.162:443 манзилга эга бўлган ва 3,000,000 дан 3,500,000 гача ва 30,000,000 - 32,999,999 рақамли савдо ҳисоб-варақлари учун фойдаланилади;

центли ҳисоб-варақлари учун сервер InstaForex-Cent2.com ёки 176.9.138.180:443 манзилга эга бўлган ва 3,500,000 дан 4,000,000 гача ва 35,000,000 - 37,999,999 рақамли савдо ҳисоб-варақлари учун фойдаланилади.

Демо-ҳисоб-варағини рўйхатдан ўтказишда қуйидаги серверлардан бирини кўрсатиш керак:

танловлар учун сервер InstaForex-1Contest.com ёки 148.251.136.79:443 манзилга эга бўлган, 65,000,000 дан бошлаб рақамли демо-ҳисоб-варақлари учун фойдаланилади;

бошқа демо-ҳисоб-варақлари учун сервер, InstaForex-1Demo.com ёки 188.138.32.156:443 манзилга эга, 60,000,000 дан 65,000,000 гача бўлган ҳисоб-варақлари учун.


Мавзулар рўйхатига ўтиш
info icon Савдо шартлари бўйича саволлар

Нима учун ИнстаФорекс стандарт 100000 лот ўрнига 10000 лотдан фойдаланади?

ИнстаФорекс компанияси Forexда битта ҳисоб-варағи ичида бир йўла уч хил ҳисоб-варақларидан фойдаланиб савдо қилиш имкониятларини тақдим этади: Micro Forex, Mini Forex, Standard Forex. Бундай технологияни амалга ошириш имкони бўлиши учун лотнинг 10000 ностандарт ўлчови киритилган эди, у 0.01 лотга битим қилганда 0.01 USD пунктни нархини беради, яъни мултақ минимумни беради, у эса 5000-10000 гача ҳисоб-варақлари эгаларига ўз хавфларини максимал назорат қилиш имконини беради. Айни пайтда, 10000 га тенг бўлган лот ўлчови битимларни очишда пункт қийматини ҳисоблашни осон қулай қилади.

Қуйида келтирилган маълумотларга қараш етарлидир:
0.01 ИнстаФорекс-лотли битим = Пункт нархи 0.01 USD
0.1 ИнстаФорекс-лотли битим = Пункт нархи 0.1 USD
1 ИнстаФорекс-лотли битим = Пункт нархи 1 USD
10 ИнстаФорекс-лотли битим = Пункт нархи 10 USD
100 ИнстаФорекс-лотли битим = Пункт нархи 100 USD
1000 ИнстаФорекс-лотли битим = Пункт нархи 1000 USD

Ҳисоб-китобларнинг қулайлиги ва битта савдо ҳисоб-варағида Forex-савдонинг учта даражасини бир йўла қўшиб олиб бориш имконияти ИнстаФорекс-лотларини ИнстаФорекс компаниясининг сўзсиз афзал қилади.


Кредит елкаси - бу нима?

Кредит елкаси - бу гаров суммаси билан унга ажратилган қарз маблағларининг ўзаро нисбати (1:100, 1:200, 1:1000). 1:100 кредит елкаси брокердаги савдо ҳисоб-варағида битимни амалга ошириш учун Сиз битимнинг суммасидан 100 марта кам суммага эга бўлишингиз кераклигини билдиради. ИнстаФоркес компаниясида Сиз 1:1 дан 1:1000 гача елка танлашингиз мумкин.


Нима учун мен бозорни кузатиш дарчасида барча символларни курмаяпман?

Бу Сизнинг терминалингиз у ёки бу жуфтликлар бўйича котировкаларни олишга обуна бўлиш билан боғлиқ. Тақдим этилаётган котировкалар рўйхатини кенгайтириш учун бозорни кузатиш дарчасида ўнг тугмачани босиш ва - "Ҳаммасини кўрсатиш" бандига босиш етарли.


Янгиликлар вақтида спредлар катталаштирилиши мумкинми?

ИнстаФорекс компанияси янгиликлар вақтида ҳеч қачон спредларни катталаштирмайди. Ҳар бир трейдер шунга ишонч ҳосил қилиши мумкинки савдо шартлари ҳатто "янгиликлар" вақтида ҳам ўзгаришсиз қолади.


Мен маслаҳатчилардан фойдаланишим мумкинми, ва бу масалада бирор чеклашлар мавжудми?

Маслаҳатчилардан фойдаланишга ҳеч қандай чеклашлар мавжуд эмас.


Мен компанияга бирон нарса қарз бўлиб қолишим мумкинми?

Йўқ, бўлиши мумкин эмас. Агар битим натижасида ҳисоб-варағида минус ҳосил бўлса, компания уни нолгача тиклаш мажбуриятини олади.


Демода савдо қилиш ҳақиқий савдо ҳисоб-варақларида савдо қилишдан фарқ қиладими?

Савдо шартларида ёки таснифларида фарқлар кўзда тутилмаган. Демо ҳисоб-варақларида ишлаш шартларини такрорлайди, фақат фарқ шундаки, ўқув ҳисоб-варақлари учун ечиб олиш ва тўлдириш операцияларидан фойдаланиб бўлмайди.


Минимал депозит қанчага тенг?

Минимал депозит бир доларни ташкил этади, бу эса Сизга воситалардан ҳар бири бўйича битим очиш имконни беради.


Нима учун EUR/GBP, EUR/CHF жуфтликлари сузувчи спредларга эга?

Сузувчи спред энг йирик халқаро брокерлар томонида ўз ишларида фойдаланадиган умумэътироф этилган восита ҳисобланади. Бир қатор савдо воситалари учун, шу жумладан EUR/GBP, EUR/CHF учун ҳам сузувчи спред қўлланилади. Спред компания ишлаётган бозор шароитлари билан белгиланадиган битим учун брокерга бериладиган мукофот ҳисобланади. Спредларнинг контрагентларда кўтарилиши муносабати билан ва ўзгарувчанлик паст бўлган пайтда спред сузувчи ҳолатга ўтказилган эди. Сузувчи спред қўлланиладиган барча воситалар бўйича ахборот билан Сиз спецификациялар саҳифасида танишиб олишингиз мумкин


Гаров суммасини қандай ҳисобланади?

Гаров суммаси битим ҳажмининг елкага бўлинганига тенг. Битимнинг доллар ҳисобидаги ҳажми доллар ҳисобида 10000 ни битимда ҳаракатда бўлган лотлар сонига ва битим валютаси курсининг долларга кўпайтмасининг елкага бўлинганига тенг. Масалан, EURUSD учун - бу EUR (мос ҳолда битимнинг валюта курси долларга нисбатан EURUSD курсига тенг бўлади), USDCAD учун - бу USD бўлади (битим валютаси курси долларга нисбатан 1 га тенг бўлади, чунки USD/USD = 1), GBPJPY учун битимнинг валюта курси - бу GBP (битим валюта курсининг долларга нисбатан курси GBP/USD га курсига тенг бўлади, яъни GBPUSD курсига эквивалент бўлади). Шундай қилиб, GBPUSD курси 1.4956 бўлганда GBPUSD бўйича битим учун елка 1:100 бўлганда 2 лотга гаров 10000 * 2 * GBPUSD / 100 = 299.12 USD ни ташкил этади. USDJPY бўйича битим учун 1:1000 елкада 3.5 лотга гаров 10000 * 3.5 * 1 / 1000 = 35 USD га тенг.

Бизнинг мижозларимиз қулайлиги учун сайтда трейдер калькулятори жойлаштирилган.


Илтимос, бонусларни олиш учун ҳаволани беринг?

Сиз истаган бонус турини танлашингиз ва уни олиш учун сўровни бу ерда юборишингиз мумкин.


Сизда микро ва мини ҳисоб-варақлари мавжудми?

Ҳа, мавжуд, бироқ InstaForexда бундай савдо микро- ва мини-лотларда амалга оширилади, яъни Сиз бизда 0,01 лотдан бошлаб савдо қилишингиз мумкин, бу микро-ҳисоб-варағига эквивалентдир.


Мен кредит елкасини қандай алмаштиришим мумкин?

Кредит елкасини ўзингиз Мижоз кабинетида мустақил алмаштиришингиз мумкин.
Агар бирор сабабларга кўра Сиз Мижоз кабинетида буни бажаришнинг имкони бўлмай қолса, у ҳолда Live чат, Yahoo, Skype, ICQ орқали қўллаб-қувватлаш хизмати билан боғланинг ва уларга савдо ҳисоб-варағи рақамини, телефон паролини ва истаган елкани хабар қилинг.


Мен трейдер паролини ёки пин-кодни унутдим, (ёки мен трейдер паролини ёки пин-кодни ўзгартирмоқчиман) - буни қандай қилишим мумкин?

Трейдер пароли мижоз томонидан мустақил Мижоз кабинетида ўзгартилиши мумкин, ёки MetaTrader савдо терминалининг созланмаларида ўзгартирилади.

Унутилган трейдер паролини ўзгартириш учун, илтимос, исталган усул билан қўллаб-қувватлаш хизматига ҳисоб-варағи рақамини ва телефон паролинини хабар қилинг. Шунингдек, истаган янги трейдер пароли (лотин харфлари ва рақамларда, 6 тадан 12 тагача символ) ни айтинг.

Агр телефон пароли унутилган ёки уни алмаштириш зарурияти бўлса, қўллаб-қувватлаш хизматига support@instaforex.com ёки clients@instaforex.com почталари орқали мурожаат қилинг, бунда хатга паспорт/ҳайдовчилик гувоҳномасининг сканини илова қилинг, ҳамда ҳисоб-варағи рақамини хабар қилинг. Сизнинг трейдер паролингиз тикланади ёки Сизинг хоҳишингизга кўра ўзгартирилади.

Маблағларни ечиш учун фойдаланадиган ПИН-кодни ўзгартириш учун қўллаб-қувватлаш хизматига support@instaforex.com ёки clients@instaforex.com почтаси орқали мурожаат қилинг, бунда хатга паспорт/ҳайдовчилик гувоҳномасининг сканини илова қилинг, ҳамда ҳисоб-варағи рақамини хабар қилинг. Шунингдек, хатда янги ПИН-код (рақамлар, ёки рақамлар ва харфлар)ни кўрсатинг.


Мен бир исмга бир нечта ҳисоб-варақларини очишим мумкинми?

Ҳа, мумкин. Бир исмга очиладиган ҳақиқий ва ўқув ҳисоб-варақларининг сонига чеклашлар йўк.


Мен MetaTraderда кўпи билан 8 лот савдо қилишим мумкинми?

Йўқ, ислаган лотлар сонини (10000 гача) ўзингиз киритишингиз мумкин.


Мавзулар рўйхатига ўтиш
info icon MetaTrader 4 ва MetaTrader 5 савдо терминаллари орасида фарқлар

Форекс бозорида ҳақиқий ўсишга эришган ва кўпчилик трейдерларга ёқиб қолган MetaTrader савдо платформаси 2001 йилдан бери маълум. 14 йил мобайнида MetaQuotes Software Corp. компанияси - савдо платформаси ишлаб чиқарувчиси – иловани такомиллаштира олди ва уни функционал қила олди. MetaTrader савдо терминалининг бугунги кундаги машҳур модификациялари MetaTrader 4 ва MetaTrader 5 ҳисобланади. Платформанинг 4 ва 5-версиялари орасида фақат чиқиш вақти бўйича эмас, балки илованинг "ичида" ҳам, шунингдек савдо жараёнини ташкил этишда жиддий фарқлар бор. MetaTrader 4 ва MetaTrader 5нинг фарқ қилувчи хусусиятлари билан янада муфассал танишиб чиқишни таклиф этамиз.

Т/рТаққослаш учун бандларMetaTrader 4MetaTrader 5
1ЎрнатишКўп вақтни олмайди ва оддий ҳисобланади, ҳисоб-варағини очишда танлаб олинадиган брокер-компаниянинг сервери манзилини талаб этади.Кўп вақтни олмайди ва оддий ҳисобланади, ҳисоб-варағини очишда танлаб олинадиган брокер-компаниянинг сервери манзилини талаб этади.
2Графикларнинг акслантиришБир вақтда очилиши мумкин бўлган графиклар миқдори чекланмаган. Тикли графикда савдо қилиш мумкин.Бир вақтда очилиши мумкин бўлган графиклар миқдори чекланмаган. Тикли графикда савдо қилиш мумкин.
3Таймфреймлар сони9 та вақтли даврлар21 та вақтли даврлар
4Фундаментал таҳлил (янгиликлар бўйича савдо қилиш)Иқтисодий тақвим мавжуд эмас, бироқ қўшимча плагинларни ўрнатиш имконияти бор.Терминалда тадбирлар ва воқеалар, жадваллар ва башоратлар ва ҳ.к.лар шарҳлари билан иқтисодий тақвим ўрнатилган.
5Техник индикаторлар, график ва таҳлилий объектлар30 та индикатор
мавжуд эмас
мавжуд эмас
38 та индикатор
46 та график объект
22 та таҳлилий объект
6Форекс-маслаҳатчиларMetaTrader 4 муҳаррири
Strategy Tester 4 (Стратегиялар тестери)
Маҳсулотлар савдо терминалининг фақат 4-версиясига мосланган, MQL 4 тили ёрдамида ёзилган.
MetaTrader 5 редактор
Strategy Tester 5 (Стратегиялар тестери)
Strategy Tester Agent Manager 5
Маҳсулотлар яхшиланган ва янгиланган, савдо терминалининг фақат 5-версиясига мосланган, MQL 5 тили ёрдамида ёзилган. MetaTrader 4га қараганда MetaTrader 5да масалаҳатчиларни йиғиш ёки яратиш анча мураккаб.
7Ордерларнинг турлари ва миқдориБозор ордерлари – 2
Кечиктирилган ордерлар – 4
Стоп-ордерлари – 2
Бозор ордерлари – 2
Кечиктирилган ордерлар – 6
Стоп-ордерлари – 2
8ДаражаларФойдаланувчи битта валюта воситасида ва йўналишида, аммо турли хил даражаларда истаган сондаги ордерларни очиши ва ҳар бири билан алоҳида ишлаши мумкин.Фойдаланувчи битта йўналишда истаган сондаги ордерлари очиши мумкин, аммо улар графикда бирлашади ва битта ягона позицияни эгаллайди.
9Қўшимча MQL-маҳсулотларини сотиб олишҚўшимча маҳсулотларни сотиб олиш учун MQL4.com сайтига ўтиш зарур. Савдо платформасининг бу версияси мазкур порталга автоматик ўтишни амалга оширмайди.MQL-маҳсулотларни махсус иловани очиб сотиб олиш мумкин. Маҳсулотлар сайтга ўтгандан сўнг эмас, балки ўрнатилган илова орқали харид қилинади.
10ЛокировкалашҚарши позицияларни локировкалашни амалга ошириш мумкин.Қарши позицияларни локировкалашни амалга ошириш мумкин.
11Савдо қилиш (хеджирлаш, FIFO ва ҳ.к.)Барча савдо усулларини ва стратегияларини қўллаган ҳолда трейдинг учун шароитлар яратилган.Барча савдо усулларини ва стратегияларини қўллаган ҳолда трейдинг учун шароитлар яратилган.
12Фойдаланувчилар миқдориСавдо терминалининг мазкур версиясидан фойдаланувчи брокерлар сони 5-версиянинг тарафдорлари сонидан ортади.Мазкур савдо платформасини қўлловчи ва унда хизматларни таклиф этувчи брокерлар сони 4-версиядагига қараганда анча кам.
13БозорФорекс бозорининг воситалари билан, шунингдек фьючерслар, опционлар, қимматли қоғозлар ва ҳ.к.лар билан савдо қилиш.Форекс бозорининг асосий воситалари, шунингдек металлар, акциялар.
14Нархлар стаканиМавжуд эмасКиритилган
15ИнтерфейсОддий ва қулай. "Бир чақиришда савдо қилиш" ва "Олиб кириш" вазифалари платформанинг 500-версиясида мавжуд.Анча оптималлаштирилган, дизайн ўзгартирилган. "Бир чақиришда савдо қилиш" ва "Олиб кириш" вазифалари уланган. Излаш сатри қўшилган, "Бозор шарҳи" дарчасида ахборот иловаси пайдо бўлди.
16Мижоз кабинетиМижоз кабинетининг барча сервисларидан фойдаланиш мумкин.МТ5 платформасида ҳисоб-варақлари учун мижоз кабинети мавжуд эмас. Маблағлар билан тўлдириш ва ечиб олиш бош сайт орқали амалга оширилади.
Мавзулар рўйхатига ўтиш
info icon Ҳамкорлик дастури бўйича саволлар

Агар мен ҳамкор бўлсам, менга бериладиган мукофот қанча бўлади?

Сиз ҳар бир битимдан 1,5 пункт оласиз. Бу бутун дунёда фойдаланиш учун қабул қилинган стандарт схемадир.


Мен бошқа мижозларни қандай қилиб жалб қиламан?

Ҳамкорлик ҳисоб-варағи очилгандан сўнг (бунда бу ҳисоб-варағи орқали ҳам савдо қилиш мумкин) Сиз мижозларни ҳамкорлик ҳаволаларини тарқатиш билан, унга ташриф буюрилгандан сўнг улар автоматик тарзда сизнинг рефералингиз бўлиб ҳисобланади, ҳам танишлар орасида ахборот тарқатиб ҳам Сиз мижозларни жалб қилишингиз мумкин. Иккинчи ҳолда, Сизнинг танишингизни реферал сифатида ёзиб қўйиш учун Сиз унга ўзингизнинг ҳамкорлик кодингизни айтишингиз етарли (бу кодни у ҳисоб-варағини очишда қайд этиш шаклида ёзиб қўйиш зарур бўлади) ёки унинг ФИШ ва ҳисоб-варағи рақамини, шунингдек ўз ҳамкорлик ҳисоб-варағи рақамини rus.partners@instaforex.com га хатда кўрсатиш керак. Ҳамкорлик дастури бўйича тўлиқ ахборот билан Сиз сайтнинг махсус бўлимида танишиб олишингиз мумкин.


Ҳамкорлик комиссияларини ечиб олишга бирор чеклашлар борми?

Ҳеч қандай чекланишлар йўқ.


Ҳамкорлик дастурида иштирок этиш учун бирор талаблар борми?

Ҳеч қандай талаблар йўқ. Сиз янги ташриф буюрувчиларни танишлар орасида ахборотни тарқатиб ҳам, Сизнинг ҳудудингизда компаниянинг вакили сифатида ишлаб ҳам жалб қилишингиз мумкин.


Мавзулар рўйхатига ўтиш
info icon ПАММ-тизим бўйича саволлар

ПАММ-тизимда иштирок этиш учун талабномадан сўнг тўлдириладиган ПАММ-алоқа ахбороти нима ва у нимага керак?

Мазкур ахборот Сизнинг контрагентларингизга инвестициялаш операциялари бўйича хабар қилинади. Агар Сиз пулларни инвестиция қилсангиз ёки Сизга пул инвестиция қилинса, Сиз автоматик равишда бошқа томоннинг контак ахборотини оласиз ва аксинча. Бу инвестициялаш операциялари иштирокчилар ўртасида алоқани таъминлашга имкон беради, чунки компания Трейдернин маблағларини ва фоизини қайтаришни кафолатла, лекин Трейдернинг ва Инвесторнинг ўзаро муносабатларининг бошқа соҳаларига тегмаган ҳолда техник қисм бўйича фақат воситачи тарзида иштирок этади.


ПАММда иштирок этиш учун ҳисоб-варағидаги валюта қандай бўлиши керак?

Айни пайтда ПАММ-тизимда ИнстаФорекс компаниясида фақат долларли ҳисоб-варақлари қайд этилиши мумкин. Агар Сизда долларли ҳисоб-варағи бўлмаган ҳолда Сиз компания сайтида ҳақиқий вақт режимида уни очишингиз мумкин.


Мен ПАММ инвесторман инвестициялашга талабномани маъқулладим. "Синхронлашни кутмоқда" муюртмасининг маъноси нима дегани?

"Синхронлашни кутмоқда" Сизнинг инвестициянгиз яқин вақтда ҳисобга киритилади, деган маънони англатади. Инвестицияни ҳисобга киритиш вақти қайд қилинувчи бўлиб ҳисобланади ва ўртача бир соатда бир марта ўринли бўлади.


Мен ПАММ трейдерман, нима учун менинг балансим янги инвестиция қабул қилгандан сўнг ортмади?

"Инвестицияни қаблу қилиш" тугмачасини босилиши билан дарҳол инвестициянинг мақоми "Синхронлашни кутмоқда"га ўзгаради, бу эса инвестиция ҳисоб-варағига киритилгунча бироз вақт кутиш зарурлигини англатади. Синхронлашни кутувчи бошқа инвестициялар мавжуд бўлган ҳолда улар ҳисоб-варағига бир вақтда ҳисоб қилинади.


ПАММ-Трейдер менинг пулларимни йўқотмаслигининг қандай кафолатлари бор?

ИнстаФорекс компаниясининг ПАММ тизими Бошқарувчи трейдерлар савдосининг даромадли бўлишига кафолат бермайди. У трейдерлар ва инвесторларнинг ўзаро муносабатларини техник таъминлаш учун мўлжалланган бўлиб, у ўз ичига ПАММ-Трейдерларнинг савдо варақларини автоматик мониторинг қилиш, тўла автоматик режимда маблағларни қабул қилиш ва қайтаришни қамраб олади. Шундай қилиб, тизим Сизнинг маблағларингизни ПАММ-Трейдерлар томонидан ечиб олиниши мумкинлигидан ҳимоя қилади. Бундан ташқари, тизим ўз маблағларингизни ПАММ-Трейдернинг ҳисоб-варағидан биринчи талаб бўйича талабнома расмийлаштирилгандан сўнг 30-60 дақиқа ичида олишингиз мумкинлигига кафолат беради (Сиз маблағларни қайтариб олиш учун синхронлашлар орасидаги қайси пайтда талаб қилганингизга боғлиқ ҳолда).


ПАММ-Трейдер менинг инвестиция қилинган маблағларимни ечиб олиши мумкинми?

ИнстаФорекс компаниясининг ПАММ ҳисоб-варақлари тизими инвесторларни уларнинг маблағларини ПАММ-Трейдер томонидан ечиб олиш хавфидан ҳимоя қилади. ПАММ-Трейдер битимларга киритилмаган, ПАММ тизимда қайд этилган ҳисоб-варағидаги ўз улушининг фақат бир қисминигина ечиб олиши мумкин.


Инвестор ўз маблағларини қайтариб олишга буюртма бериши ПАММ-Трейдернинг ҳисоб-варағида стоп-аутнинг бир онда юзага келишига олиб келиши мумкин эмасми?

Агар ҳисоб-варақдаги инвесторларнинг улуши 90%дан ортиқни ташкил этса, ва унинг сони кичик ёки хатто бирга тенг бўлса, у ҳолда бундай хавф мавжуд бўлади. Бироқ ПАММ тизим Бошқаришга юзлаб ПАММ-Трейдерлардан маблағлар қабул қилишга имкон беради, бу битта савдо ҳисоб-варағида юзлаб инвесторларнинг улушлари мавжуд бўлиши мумкинлигини англатади, улар томонидан бир вақтда маблағларни ечиб олиш эҳтимоллигижуда кам ва жалб қилинган инвесторлар сонига тескари пропорционал.


ПАММ тизимда ҳамкорлик ҳисоб-варағини рўйхатдан ўтказиш мумкинми?

Ҳамкорлик ҳисоб-варақлари ПАММ тизимда ПАММ-Ҳамкорлар ва ПАММ-Инвесторлар сифатида қайд этилиши мумкин. ПАММ-тизимда бошқарувчи трейдер сифатида рўйхатдан ўтиш учун ҳамкор компанияда савдо ҳисоб-варағини очиши етарли.


Мен ПАММ-Трейдернинг ҳисоб-варағидан ечиб олишим мумкин бўлган жорий фойдани қаердан кўришим мумкин?

Шахсий кабинетда бош менюда "ПАММ-тизим"ни танлаш, кейин очилган саҳифада "Менинг инвестицияларим" ҳаволаси бўйича ўтиш зарур. Бироқ инвестор учун фақат ҲАММА инвестицияни ечиш олиш мумкин. Агар ПАММ-Трейдернинг ҳисоб-варағидан турли хил қисмлар билан маблағларни ечиб олмоқчи бўлсангиз,Сиз унинг ҳисоб-варағига кичикроқ ҳажмдаги бир неча инвестиция киритишингиз зарур бўлади. Бу ҳар бир инвестицияни алоҳида ечиб олишга имкон беради.


ПАММ-Трейдерни янги инвестициялар тўғрисида СМС орқали хабардор қилиш хизмати бепулми?

Ҳа, хизмат бепул, лекин битта ҳисоб-варағига бир суткада кўпи билан 10 та смс юборилиши мумкин.


ПАММ-Инвестор ПАММ-Трейдернинг ҳисобли очилган ҳамкорлик ҳисоб-варағининг эгаси ҳам бўлиши мумкинми?

Айни пайтда ПАММ-тизимда рўйхатдан ўтказилган ҳисоб-варақларидан комиссия олиш учун ҳеч бир чеклашлар мавжуд эмас. Шунга қарамай бундай ҳисоб-варақлар ИнстаФорекснинг ҳамкорлик дастурларининг умумий қоидаларига бўйсунади.


Мен ПАММ-Трейдерман, инвестиция қилинган маблағларни бошқариш учун фойдадан мен оладиган комиссия миқдори алмаштиришим мумкинми?

Ундириладиган комиссия миқдорини Сиз ҳисоб-варағини ПАММ-тизимда рўйхатдан ўтказишда белгилаб қўясиз, шунингдек комиссия миқдори ПАММ-кабинетда истаган пайт ўзгартирилиши мумкин, бироқ ўзгаришлар амалда бўлган инвестицияларга таъсир қилмайди ва фақат янги инвестицияларга нисбатан қўлланилади. Бундан ташқари Сиз инвестиция қилиш шартлари ва комиссия миқдорининг бир-биридан фарқ қилувчи бир неча шартларини яратиш опциясидан фойдаланишингиз мумкин. Шундай қилиб ПАММ-Инвесторга инвестиция қилишнинг 5 тагача турли хил шартларидан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлади.


Мен ПАММ-Инвесторман, инвестиция қилиш учун талабномани жўнатдим. ПАММ-Трейдер уни қабул қилмаяпти аммо рад этмаяпти ҳам. Талабноманинг амал қилиш муддати қандай ва инвестиция суммаси менинг савдо ҳисоб-варағимга қачон қайтиб келади?

Агар ПАММ-Трейдер талабномани қабул қилиш бўйича бирор бир ҳаракатларни 72 соат (3 сутка) ичида амалга оширмаса, у маблағ Сизнинг ПАММ-Инвестор ҳисоб-варағингизга қайтиб келади. Худди шундай Сиз ПАММ-Инвестор сифатида агар инвестиция ПАММ-Трейдер томонидан ҳам маъқулланмаган бўлса, уни муддатдан аввал қайтаришингиз мумкин.


Инвестициянинг ўзини чиқириб олмасдан туриб ундан фойдани ечиб олиш мумкинми?

Ҳа, мумкин. Профитнинг бир қисмини қайтариш учун "Ролловер" опциясидан фойдаланиш керак, унга ПАММ-кабинет инвестициялари бўлимида кириш мумкин. Мазкур опция инвестицияда фойда бўлган шартда фаол бўлади, ундан ПАММ-трейдер ҳам, ПАММ-Инвестор ҳам фойдаланиши мумкин.


ИнстаФорекснинг ПАММ-тизимидаги ролловер нима?

Инвестициянинг ўзини чиқармасдан ундан фойдани ечиб олиб олиш операциясига Ролловер дейилади. Ролловер доирасида шунингдек фойдани тақсимлашнинг белгиланган фоизли нисбатига мувофиқ ПАММ-Инвестор ва ПАММ-Трейдер ўртасида фойдани тақсимлаш юз беради.


ПАММ-Трейдер ПАММ хизматини ўчириб қўйиши (мониторингдаги ўз иштирокини бекор қилиши) мумкинми?

Шахсий кабинетда Сиз "Мониторингда ҳисоб-варағини яшириш" функциясини фаоллаштиришингиз мумкин, у ҳисоб-варағини мониторингдан йўқотишга имкон беради. Агар Сиз ПАММ-тизимда боқа ролда (масалан, ПАММ-Инвестор эмас, балки ПАММ-Трейдер ёки аксинча) рўйхатдан ўтишни истасангиз, Сизга янги савдо ҳисоб-варағини очиш етарли бўлади. ИнстаФорекс компаниясида очиладиган ҳисоб-варақлари миқдорига чеклашлар мавжуд эмас.


Мен ПАММ-Трейдернинг ҳисоб-варағига бонус маблағларини инвестиция қилишим мумкинми?

Ҳа, қилишингиз мумкин, тўлиқ ёки қисман. Айни пайтда фақат битта чекланиш бор - агар ҳамма депозит ПАММ-Трейдернинг ҳисоб-варағига инвестиция қилинган бўлса, у ҳолда бонус савдо ҳисоб-варағида қолдирилиши мумкин эмас. Бундай ҳолда бонус бекор қилинади.


ПАММ-Трейдер инвесторнинг қандай шахсий маълумотларини кўради?

ПАММ-трейдер инвестор ҳисоб-варағи рақамини, шунингдек ПАММ-тизимда рўйхатдан ўтишда кўрсатган унинг телефон рақами ва e-mailини кўради.


ПАММ-Инвестор трейдернинг қандай шахсий маълумотларини кўради?

Инвестиция қилишдан олдин ПАММ-инвестор мониторингда ПАММ-трейдернинг, ҳисоб-варағи рақамини, унинг лойиҳаси номини, ICQ ва Yahoo манзилини (доим), шунингдек агар у рухсат этган бўлса трейдернинг номи ва e-mailни кўради. Инвестиция қилингандан сўнг қўшимча маълумот акс эттирилиши мумкин.


ПАММ-трейдернинг ҳисоб-варағига бонус олиш мумкинми?

Ҳа, ПАММ-трейдернинг ҳисоб-варағига бонус олиниши мумкин.


Бонус олинган ҳисоб-варағи ПАММ-трейдернинг ҳисоб-варағи сифатида рўйхатдан ўтказилиши мумкинми? Бонусга нима бўлади?

Бонусли ҳисоб-варағи ПАММ-трейдернинг ҳисоб-варағи сифатида рўйхатдан ўтказилиши мумкин. Бонус бекор қилинмайди, балки ПАММ-трейдернинг маблағлари сифатида ҳисобга олинади.


Агар инвестор ўз ҳисоб-варағини тўлдира борса, бонус олса, кейин маблағларни трейдер ҳисоб-варақларига инвестиция қилса, бонус бекор қилинадими?

Қутлов бонуси бекор қилинмайди.


Трейдер томонидан белгиланган фойдадан олинадиган комиссиянинг миқдорини инвестор қаерда кўриши мумкин?

Мониторинг жадвалида. Агар инвестиция амалга оширилган бўлса, у ҳолда "менинг инвестицияларим" бўлимида ҳам кўриш мумкин.


Ҳисоб-варағи эгаси киритган маблағлар қанча вақтдан сўнг ПАММ тизимида рўйхатдан ўтказилган ҳисоб-варақлари мониторингида акс эттирилади?

График учун ўртача 1 соат мобайнида, мониторинг учун 5-10 дақиқа мобайнида.


Ҳамкор ПАММ-трейдер бўлган ўзи жалб қилган мижознинг савдоси учун мукофот оладими?

Ҳа, одатдаги тартибда олади.


Инвестор ва трейдер ўртасида зарар қандай тақсимланади? Уларнинг савдода иштирок этаётган улушлари миқдоридами ёки фойдани тақсимлашга мос равишдами?

Зарар инвесторлар ва трейдернинг ҳисоб-варағидаги улушларига мутаносиб равишда бўлинади. Бу ерда маблағларни бошқариш учун трейдер ундирадиган фойдадан олинадиган фоиз ҳисобга олинмайди.


ПАММ-лойиҳанинг виджетда акс эттирилган даромадлилиги тўғрисидаги статистика мониторингдаги маълумотларга мос келмаслиги мумкинми?

ИнстаФорекс компаниясининг мижозлари виджетларнинг бир неча туридан фойдаланишлари мумкин, шу жумладан, ПАММ-лойиҳаларнинг даромадлилигини баланслар бўйича ва маблағлар бўйича статистикани акс эттирувчи виджетлардан ҳам фойдаланиш имконига эгалар, айни пайтда маълумотларни стандартлаштириш мониторингида фақат маблағлар бўйича статистикадан фойдаланилади.


ПАММ-лойиҳаларнинг виджетларида маълумотлар қанчалик тез-тез янгиланиб боради?

ПАММ-лойиҳаларнинг виджетларидаги статистик маълумотлар бир соатда бир марта кешланади, шу муносабат билан мониторингда тақдим этилган маълумотлардан бироз орқада қолиш бўлиши мумкин.


Қачон ПАММ-лойиҳадан чиқарилган маблағларни InstaWallet тизимида ўтказиш имкони бўлади?

ПАММ-лойиҳадан чиқарилган маблағлар ҳисоб-варағига келиб тушгандан кейин 12 соат ўтгач, уларни ўтказиш мумкин бўлади.


Мавзулар рўйхатига ўтиш
info icon ForexCopy тизими бўйича саволлар

ForexCopy тизим нима?

Бу тизим ForexCopy Трейдернинг битимларидан ҳақиқий вақт режимида нусха олишга ва уларни ForexCopy Обуначиларнинг ҳисоб-варақларида автоматик очишга имкон беради. Бунда ForexCopy Обуначилар ҳар бир ForexCopy Трейдернинг бир суткадаги нусха олинадиган битимлари миқдорини тартибга солишлари, нусха олинадиган лотларнинг нисбатини ва ўз ҳисоб-варағига нусха кўчириш учун маълум бир воситаларни танлашлари мумкин.


Мен ForexCopy Обуначи сифатида қандай воситалар бўйича ва қандай нисбат билан очиладиган лотлар менинг ҳисоб-варағимга битимлар нусхаси кўчиришни танлаб олишим мумкинми?

Ҳа, Сиз барча битимларнинг ҳам, нусхаси олинадиган лотларнинг олдингдан чиқарилган нисбати билан маълум воситалар бўйича битимларнинг ҳам нусхасини кўчириб олишингиз мумкин.


ForexCopy Трейдер нусха кўчириш учун комиссияни қачон олади?

ForexCopy Трейдерга комиссия қуйидаги ҳолларда ҳисоб қилинади:
– ForexCopy Трейдернинг ёки ForexCopy Обуначининг ташаббуси билан обуна тўхтатилган пайтда;
– ролловернинг функциясини активацияланиши билан, бунда ForexCopy Обуначининг ҳисоб-варағида битимлардан нусха кўчириш обунани тўхтатмасдан давом эттирилади;
– агар ForexCopy Трейдер "Обуна куни нархи" ҳар кунлик тўлов усулини танлаган бўлса, у ҳолда у комиссияни ҳар куни соат 23:30 GMT+2 да олади.


Агар мен ForexCopy Обуначи бўлсам, ForexCopy Трейдернинг нусхаси кўчирилган битимни, агар у ҳақиқатан ҳам зарарли деб ҳисобласам, уни бекор қила оламанми?

Сиз уни MetaTrader терминалида ёпишингиз мумкин, лекин уни бекор қила олмайсиз.


Обунага талабнома автоматик тарзда қабул қилинадими ёки ForexCopy Трейдер обунани тасдиқлаши керакми?

Битимлардан нусха олишга барча талабномалар автоматик тарзда ҳам, дастаки режимда ҳам ForexCopy Трейдернинг хоҳишига боғлиқ қабул қилиниши мумкин. Агар талабнома 72 соат (3 сутка) давомида маъқулланмаган бўлса, у автоматик равишда бекор қилинади.


ForexCopy тизимида битимлардан нусха олиш тезлиги қандай?

MetaTrader терминалида ордерларнинг пайдо бўлишида кечикиш 15 секундгачани ташкил этиши мумкин, лекин ордерлар ForexCopy Трейдернинг ҳисоб-варағида очилган ордерлар билан бир хил бўлади.


Валюта жуфтликларининг қўлда танлашда нима учун унча катта бўлмаган рўйхатдан фойдаланиш мумкин?

Мазкур рўйхатда жуда тез-тез фойдаланиладиган воситалар тақдим этилган. Агар Сиз "ИнстаФорекснинг барча савдо воситалари"дан нусха олиш созлашини танлашангиз, у ҳолда трейдер савдо қиладиган брача воситалардан нусха олинади, шу жумладан фьючерслар, акциялар ва ҳоказолардан нусха олинади.


ForexCopy Трейдер мен унинг битимларига обуна бўлган вақтимда комиссияни ўзгартирди. Мен комиссияни эски шарт бўйича тўлайманми ёки янгиси бўйичами?

Обуна тугагунча Сиз комиссияни мазкур ForexCopy Трейдерга обуна бўлишда рози бўлган эски шарт бўйича тўлайсиз, айни пайтда янги ForexCopy Обуначилар битимлардан янги шарт асосида нусха олишади.


Агар ForexCopy Трейдер нусха кўчирилган ордерни модификация қилса, ForexCopy Трейдер нусха кўчирилган ордерни модификация қилса, ForexCopy Обуначида ордернинг созланиши ўзгарадими?

Ҳа, ForexCopy Обуначида ҳам ордернинг созлашлари ўзгаради.


Агар ForexCopy обуначида ForexCopy Трейдерга комиссияни тўлаш учун маблағ етмаса, демак, трейдер уни олмайдими?

Агар шундай ҳолат юз берса, яъни ForexCopy Обуначида ForexCopy Трейдерга комиссияни тўлашга маблағи етарли бўлмаса, у ҳолда мазкур вазиятда комиссия бўйича қарзни қоплашга барча олиш мумкин бўлган маблағлардан ёпилади, айни пайтда қолдиқ тизимда қайд этилганда ва ForexCopy Обуначининг ҳисоб-варағи тўлдирилгандан сўнг, лекин обуна тугангандан 72 соат (3 сутка)дан кечиктирилмаган ҳолда ечиб олинади.


Мен ForexCopy Трейдердан обунани бекор қила оламанми?

Ҳа, Сиз маълум бир ForexCopy Трейдердан обунани бекор қила оласиз, лекин бунинг учун мазкур трейдердан нусха олинган ва айни пайтда очилган битимларни ёпиш зарур.


ForexCopy Трейдер ўз ҳисоб-варағидан битимларнинг нусхасини ForexCopy Обуначига кўчириб олишни бекор қилиши мумкинми?

Ҳа, ForexCopy Трейдер ForexCopy Обуначини ўз ҳисоб-варағидан битимларни кўчириб олишни бекор қилиши мумкин, лекин бунда трейдернинг ҳисоб-варағидан нусха кўчириб олинган барча битимлар обуначининг ҳисоб-варағида ёпилган бўлиши керак, шунингдек обуначидан олинадиган комиссия 0 дан катта бўлиши керак.


Кечиктирилган ордерларни ForexCopy Обуначининг ҳисоб-варағига кўчириш қандай амалга оширилади?

Кечиктирилган ордерлар ForexCopy Трейдердан Обуначининг ҳисоб-варақларига улар ForexCopy Трейдернинг ҳисоб-варағида активациялаш пайтида нусха кўчирилади.


Битимлардан нусха кўчиришни бошлаш учун ForexCopy Обуначининг ҳисоб-варағида минимал балансга талаблар мавжудми?

Ҳа мавжуд, ForexCopy Обуначининг ҳисоб-варағида битимлардан нусха олишни бошлаш учун камида 10 USD (бонус маблағларидан ташқари) бўлиши керак.


Мавзулар рўйхатига ўтиш
info icon Форекс Опционлар бўйича саволлар

Опционларни қачон сотиб олиш мумкин?

Опционлар савдоси душанба куни 00:01 GMT+2 дан жума куни 23:50 GMT+2 гача бўлади, Forex бозорида савдолар бўлмайдиган кунлар мустасно.


Бир суткада опционларни сотиб олиш лимити қандай?

Сотиб олинган опционлар миқдори ва бир суткадаги йиғинди номинали бўйича лимит мавжуд эмас.


Қайси валютадаги ҳисоб-варақларида опционларни сотиб олиш мумкин?

Опционлар савдоси USD, EUR, RUR, US Cent ва EUR Cent валютасида очилган ҳисоб варақлари учун фойдаланиши мумкин.


Опционларнинг минимал ва максимал номиналлари қандай?

USD валютасида очилган ҳисоб-варақлари учун минимал ва максимал номинал бўлиб мос ҳолда 1 USD ва 1000 USD ҳисобланади. EUR учун – бу 1-1000 EUR. Рублли (RUB) ҳисоб-варақлари учун минимал номинал 30 RUB ва максимал номинал – 15000 RUB. Центли ҳисоб-варақлари учун номиналлар диапазони 100 дан 50000 центгача тенг.


Опционларни харид қилиш ва сотиш нархлари қандай белгиланади?

Опционларни харид қилиш ва сотиш пайтидаги нарх бўйича ИнстаФорекс-USA серверининг ҳақиқий котировкаларидан фойдаланилади.


Мен харид қилинган опционни бекор қилишим мумкинми?

Сиз опционни харид қилиш вақтига қадар 3 дақиқа аввал мазкур опционни номиналидан 10% тутиб қолиш шарти билан бекор қилишингиз мумкин. Агар опцион сотиб олинган бўлса, уни бекор қилиб бўлмайди.


Агар опционни харид ва сотиш нархи ўзгармаса нима бўлади?

Агар танлаб олинган воситанинг нархи опционнинг амал қилиш вақтидан тугаши вақтигача ўзгармаса, бу опцион қийматини оширишга ёки каматиришга танланган шарт келиб тушмаганлиги сабабли ютқизишли опцион ҳисобланади.


Мавзулар рўйхатига ўтиш
info icon Ҳисоб-варағини верификацияси бўйича саволлар

Ҳисоб-варағининг верификацияси нима ва мен верификация қилинмаган ҳисоб-варағида савдо қилишим мумкинми?

Верификация – Мижознинг шахсини тасдиқлаш. Верификация аввало паролни, ёки бошқа махфий ахборотни тиклашда Сизнинг ҳисоб-варағингизнинг хавфсизлиги учун яратилган. ИнстаФорекс хизматларини тақдим этиш офертасига мувофиқ савдо ҳисоб-варағи верификацияси кўнгилли тадбир ҳисобланади, у ҳисоб-варағини очаётган ҳар бир мижоздан сўралмайди. Бироқ айрим махсус таклифлардан фойдаланиш учун ИнстаФорекс компаниясидан Сизга ўз ҳисоб-варағингизни верификация қилишга келади. Верификация пул маблағлари билан амалга ошириладиган операцияларга таъсир қилмайди. Сзи ўз шахсингизни тасдиқловчи истаган ҳужжатнинг сканланган нусхасини жўнатиб, савдо ҳисоб-варағининг верификация тадбиридан ўтказишингиз мумкин. Ҳисоб-варағини Сиз мижозлар кабинетида Ҳисоб-варағини верификация қилиш саҳифасида верификация қилишингиз мумкин.


Ўз ҳисоб-варағимни қаерда верификация қилишим мумкин?

Ҳисоб-варағини Сиз мижозлар кабинетида "Ҳисоб-варағини созлаш" -> "Ҳисоб-варағиги верификация қилиш" бўлимида верификация қилишингиз мумкин.


Ҳисоб-варағининг верификацияси қанча вақтни эгаллайди?

Ҳисоб-варағини верификация қилиш 72 ишчи соатгача вақтни эгаллаши мумкин.


Ҳисоб-варағини верификациялаш шартми?

ИнстаФорекс хизматларини тақдим этиш офертасига мувофиқ савдо ҳисоб-варағини верификация қилиш кўнгилли тадбир ҳисобланади, у ҳисоб-варағини очувчи ҳар мижоздан сўралмайди, аммо компаниянинг айрим сервисларини улаш учун ҳисоб-варағини верификациялаш зарур.


Верификацияланмаган ҳисоб-варақлари учун тўлдириш/ечиб олиш тадбирлари бўлиши мумкинми?

Ҳа мумкин, Сиз ҳисоб-варағидаги маблағларни ҳеч бир қийинчиликларсиз тўлдиришингиз/ечиб олишингиз мумкин.


Верификациялаш учун қандай ҳужжатлар зарур бўлади?

Ҳисоб-варағини верификациялаш учун шасхни тасдиқловчи истаган ҳужжат тўғри келади. Тавсия этилган ҳужжатлар - паспорт ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси.


Ҳисоб-варағини верификациялаш учун ҳужжат скан нусхасининг қандай минимал/максимал ўлчамидан фойдаланиш мумкин?

Ҳужжатнинг скан-нусхасининг бундай минимал ўлчами йўқ, аммо ҳужжат ундаги ахборотни ўқиш мумкин бўлиши учун яхши сифатда бўлиши керак. Ҳужжатнинг максимал ўлчами 2 Мбни ташкил этади.


Менинг ҳужжатим верификациялаш учун қабл қилинмагани тўғрисида хат келди, мен нима қилишим керак?

Ҳужжатнинг верификациялашга қуйидаги ҳолатларда қабул қилинмаслиги мумкин: ҳужжатнинг скан-нусхаси сифати жуда паст; Сиз ҳисоб-варағини верификациялаш учун тўғри келмайдиган ҳужжатни жўнатгансиз (фотосуратсиз ёки Ф.И.Ш. ёзилмаган); Сиз жўнатган ҳужжат бошқа верификациялаш даражаси учун жўнатилган эди.


Ҳужжатни юклашга уринишда хатолик/ҳеч нарса юз бермади, нима қилишим керак?

Агар Сиз ҳужжатни юклаганингизда хатолик чиқса ёки ҳеч нарса юз бермаса, илтимос хато тўғрисида муфассал ахборотни e-mail: support@instaforex.com манзилиги юборинг, ҳисоб-варағи рақамини хабар қилинг ва муаммонинг скриншотларини илова қилинг. Шунингдек, Сиз бошқа браузердан фойдаланиб, верификациядан ўтишга ҳаракат қилиб кўришингиз мумкин.


Ҳисоб-варағи верификациялаш менга қандай афзалликларни беради?

Агар ҳисоб-варағини верификациялашнинг барча босқичлари ўтилган бўлса, Сиз компаниянинг кўшимча сервисларидан фойдаланишингиз мумкин, бу сервислардан верификацияланмаган ҳисоб-варақлари учун фойдаланиб бўлмайди.


Мен ҳисоб-варағи верификациясидан ўтдим. Агар мен янги савдо ҳисоб-варағи очган бўлсам, верификация автоматик равишда ўтказиладими?

Агар янги савдо ҳисоб-варағи бош сайт орқали рўйхатдан ўтказишнинг стандарт тадбири бўйича очилган бўлса, верификациялаш учун ҳужжатларни яна қайта юклаш керак.

Янги ҳисоб-варағи верификацияланган ҳисоб-варағи кабинетининг "ҳисоб-варақларни бошқариш"даги бўлими орқали очилган ҳолларда верификация автоматик тарзда ўтказилади.


Мавзулар рўйхатига ўтиш
info icon Умумий саволлар

Мен FOREXда минимал депозит билан ишни бошласам, қанча кўп ишлаб топишим мумкин?

Бу Сизнинг тажрибангизга боғлиқ. Валюта бозорида савдо қилиш, эҳтимолдаги фойдадан ташқари, депозитни йўқотиш ҳавфи билан ҳам боғлиқ, бу ҳолат трейдер томонидан қарорлар қабул қилишда ҳисобга олиниши керак. Ўзингизнинг хавфларингизни ва ўз профессионаллигингизни фақат ўзингиз баҳолашингиз мумкин. ИнстаФорекснинг савдо шартлари бошловчи трейдердан тажрибали трейдергача бўлган йўлни максимал даражада осонлик билан ўтиш учун яратилган.


Қўллаб-қувватлаш ва қаршилик кўрсатиш даражалари нима?

Қўллаб-қувватлаш даражаси - курс тахминан юқорига қараб кўтарилиши мумкин бўлган пайтдаги жорий курсдан паст даража. Қаршилик кўрсатиш даражаси - курс тахминан пастга қараб бурилиши мумкин бўлган тахминан жойдаги жорий курсдан юқори даража.


Трейлинг-стоп нима?

Сиз трейлинг-стопни (масалан, Х пунктга) чиқариб қўйганингизда қуйидаги ҳолат юзага келади: позиция Х пунктга фойдага чиқмагунча (трейлинг-стопнинг кўрсатилган катталикка)терминал ҳеч қандай амалларни бажармайди. Шундан сўнг терминал жорий нархдан Х пункт масофада stop-lossни чиқаради (мазкур ҳолда - зарарсизлик даражасида). Жорий нарх ва чиқарилган stop-loss орасидаги масофа Х пунктдан ошадиган котировкани олишда терминал жорий нархдан Х пункт масофада стоп-ордерни ўзгартиришга буйруқ жўнатади. Яъни stop-loss жорий нархгача Х пункт масофада "кузатиб боради". Шундай қилиб, трейлинг-стоп - бу бошқаришнинг маълум алгоритми stop-lossнинг – «нарх кетидан профитга ҳаракатидир». Диққат! Трейлинг-стоп Сизнинг савдо терминалингиз ишга туширилганда ва бизнинг серверга интеренет орқали улангандагина ишлайди.


Профит ёки нарх ҳаракатининг "фигураси" нима?

Профит фигураси деб кўпинча 100 пункт фойдага айтилади. Нарх ҳаракати фигураси деб 100 пп. ҳаракатга айтилади. Шунингдек яхлий нархларни ҳам фигура деб аталади. Масалан, "EURUSD 17-фигурадан ўтмоқда" ифодаси курс 1.1700 белгидан юқори кўтарилганини англатади.


Савдолар қайси пайт амалга оширилади?

Савдолар якшанба куни Гринвич вақти (GMT +00) бўйича 22:00 да очилади ва жума куни соат 22:00 (GMT +00) да ёпилади.


ИнстаФорекс компанияси нечта савдо серверларидан фойдаланади ва улар қайси ҳудудларда жойлаштирилган?

Айни пайтда ИнстаФорекснинг савдо тизими ўз ичига ҳақиқий ҳисоб-варақлари учун 2 та савдо серверини ва DEMO ҳисоб-варақлари учун учун битта савдо серверини қамраб олади. Иккита савдо сервери юкланишнинг оралиқ дата-марказлар тизими воситасида тақсимлайди, бу дата-марказлар ўз ичига бутун дунё бўйлаб жойлашган 7 та серверни ўз ичига қамраб олади. Шундай қилиб, 10 та сервердан ташкил топган тизим ҳар бир мижозга савдо маркази билан ишончли ва тез уланиш имконини беради. Оралиқ дата-марказлардан бири ортиқча юкланган ҳолда мижозлар терминали автоматик равишда камроқ юкланган дата-марказга уланади.

АҚШда InstaForexнинг савдо сервери 5 та дата-марказга эга ва бутун дунёда мижозлар учун, жумладан, Европадаги, Африкадаги ва Россиядаги мижозлар учун мўлжалланган. Американинг энг яхши провайдерларидан бири таъминлайдиган ишончли алоқа каналлари ва жуда кучли техник ечимлар АҚШда InstaForex савдо серверини Европа мамлакатларидаги мижозлар ўртасида машҳур қилади.

Сингапурдаги InstaForex савдо сервери (111.235.136.17:443) 2 та марказга эга ва компаниянинг яқин Шарқ ва Жанубий Осиё минтақасидаги мамлакатларидаги мижозлари томонидан фойдаланилади. Четдаги мижозларнинг серверга уланишидаги қисқа вақт уни савдо тезлигини қадрловчи Осиёдаги мижозлар учун жозибали қилади. Осиёдаги энг йирик молия маркази - Сингапурдаги еткачи провайдерларда жойлашган 2 та дата-марказ савдо серверларига тушадиган юкланишни шундай тарзда тақсимлайдики, бунда InstaForex мижозлари учун савдонинг максимал узлуксиз вақти таъминланади.

ИнстаФорекс компаниясининг ҳар бир янги мижози дунёнинг қайси чеккасида бўлишидан қатъий назар ўзининг эҳтиёжларига кўра компаниянинг иккита савдо серверидан бирини танлаши мумкин. ИнстаФорекснинг савдо серверларидан ҳар бири Интернет орқали ўз инвестицияларини бошқаришнинг ишончли воситаси бўлиб ҳисобланади, дунёнинг турли қисмларидан серверларгача етиш вақтидаги фарқ 0.2 секунддан ошмайди. Компаниянинг кўпчилик мижозлари бир йўла иккала серверда бир неча ҳисоб-варақларини очишади, бунда улардан ҳар бирининг амалда ишлаш сифатини баҳолаш имконияти пайдо бўлади.


InstaForex компанияси ECN-брокер хизматини тақдим этадими?

InstaForex компанияси универсал брокер ҳисобланади ва ўз мижозларига Форекс бозорида савдо қилиш учун воситалар ва имкониятларнинг тўлиқ тўпламини, шу жумладан ECN-брокер хизматларини ҳам тақдим этади. ECN-брокерларнинг иши моҳияти тўғрисидаги янада муфассал ахборотни компания сайтининг тегишли саҳифасида саҳифасида билиб олишингиз мумкин.


Мавзулар рўйхатига ўтиш