Сайт харитаси
العربية Български 中文 Čeština English Français Deutsch हिन्दी Bahasa Indonesia Italiano Bahasa Malay اردو Polski Português Română Русский Srpski Slovenský Español ไทย Nederlands Українська Vietnamese বাংলা Ўзбекча O'zbekcha Қазақша

ИнстаФорекс мижозининг кабинети

  • Кабинетнинг шахсий созланмалари
  • Компаниянинг барча сервисларига кириш
  • Батафсил статистика ва битимлар бўйича ҳисобот
  • Молиявий операцияларнинг тўлиқ тўплами
  • Бир қанча ҳисоб-варақларини бошқариш тизими
  • Маълумотларни ҳимоя қилишнинг максимал даражаси

ИнстаФорекс ҳамкорининг кабинети

  • Мижолар ва комиссиялар тўғрисида батафсил маълумот
  • Ҳисоб-варақлари ва кликларнинг график статистикаси
  • Вебмастер учун керакли воситалар
  • Тайёр веб-ечимлар ва баннерларнинг кенг танлови
  • Маълумотларнинг юқори хавфсизлиги
  • Компания янгиликлари, RSS-тасмалар ва Форекс-информерлар
Савдо ҳисоб-варағини очиш
Ҳамкорлик дастури
cabinet icon

ИнстаФорексдан яна бир Lamborghini!Рулда айнан Сен бўлишинги мумкин!

Савдо ҳисоб-варағини 1000 доллардан бошлаб суммага оддий тўлдир!

Энг яхши савдо шароитлари ва ҳашаматли бонус таклифларини ол! Биз 6 та афсонавий спорткарларни топширишга улгурдик! Ва бу чегарадан анча узоқ! Навбатдаги охирги авлоддаги Lamborghini Huracan сеники бўлиши мумкин!

ИнстаФорекс – ўз ғалабангга инвестиция кирит!

Ҳисоб-варағини тез очиш

Ўргатувчи хатни олиш
toolbar icon

Савдо платформаси

Мобил қурилмалар учун

Браузерда савдо қилиш учун

Валюта бозори индикатори савдолар ҳажми ва нархнинг қийматига асосланган. Индикаторнинг ҳолатини таҳлил қилиб, бозор қайси томонга боришини - жорий трендни ўзгартириши ёки сақлаб қолишини аниқлаш мумкин. Ишида техник таҳлилдан фойдаланувчи трейдерлар техник индикаторлар ёрдамида позицияларнинг очилиши ёки ёпилиши тўғрисида қарор қабул қилишади.

Техник индикаторларнинг бир нечта турлари мавжуд.

Тренд индикаторлар бозорда маълум савдо воситаси нархларининг ҳаракатини таҳлил қилади. Савдода тренд индикаторлардан фойдаланиб, айни пайтда турли хил таймфреймларда нарх қаёққа томон ҳаракат қилишини билибгина қолмай, балки жорий йўналиш қай даражада кучли эканини ҳам билиш мумкин. Тренд индикаторлари универсал ҳисобланади ва истаган савдо стратегиясида фойдаланиш мумкин.

Тренд индикаторлари орасида тренд чизиқлари индикаторлари ҳам мавжуд бўлиб, улар олинган маълумотлар асосида тренд чизиғини узайтиришга интилади, бу билан бўлажак нарх олдиндан башорат қилинади. Бироқ кўпинча бундай маълумотлар амалда тасдиқланмайди.

Канал индикаторлари нарх каналларида савдо қилишда фойдаланилади, унинг бош тамойили қўллаб-қувватлаш ва қаршилик кўрсатиш чизиғини ясаш зарурлиги ҳисобланади. Канал индикаторларидан фойдаланишда сиз каналнинг кенглигини мустақил белгилашингиз ва у ясалиши керак бўлган дастлабки маълумотларни танлаб олишингиз мумкин.

Осцилляторлар — булар Форекс индикаторлари бўлиб, улар флетда, ухлаб ётган бозорда яхшигина пул ишлаб топишга ёрдам беради. Улар ёрдамида графикда янги максимумлар ва минимумларни аниқлаш мумкин бўлади — индикатор-осциллятор нарх ўз йўналиши қачон ўзгаришини кўрсатади.

Олдиндан хабар берувчи индикаторлар бўлажак тенденцияларни у ёки бу мамлакатнинг иқтисодиётида ҳақиқий намоён бўлишигача кўрсатади.

Волатиллик индикаторлари Форекс бозорининг даромадлилигини кўрсатади.

Скальпинг индикаторлари соф кўринишда бозорда жуда камдан кам ҳолатларда фойдаланилади. Скальпингнинг бутун бир тизими зарурдир, чунки бу индикатордан якка тартибда фойдаланишга нисбатан яхшироқ натижалар беради.

Савдо ҳажмлари индикатори у ёки бу бозор ҳаракатининг кучини ёки кучсизлигини баҳолаш имкониятини беради, чунки нарх ўсганда ёки тушганда тасдиқловчи омил вазифасини бажаради.

Дивергенция индикатори — бу техник индикаторлар ва нарх графигининг ўзи ўртасидаги кўрсаткичлар мувозанати бузилганда вужудга келадиган савдо сигналидир. Бундай ҳолат, индикатор нархдаги максимум ёки минимумнинг энг катта қийматини қайд қилганда юз беради. Ҳар қандай дивергенция индикатори савдо терминали дарчасида нархнинг индикатор графигидан жиддий оғишини кўрсатади.

CSS индикатори, ёки валюталар кучи индикатори — бу валюталарнинг бир-бирига нисбатан кучини ўлчашга имкон берувчи воситадир. CSSнинг кўрсатишларини ҳисоблаш учун техник маълумотлардан фойдаланилади, бу эса бозордаги ҳар қандай ўзгаришга тез ва динамик тарзда акс таъсир кўратишга имкон беради.

Оличиш ёки ёпилиш сигналларини кўриш учун индикаторлар нархлар ва молия воситалари савдолари ҳажмлари графикларига қўйилади. Индикатор кўрсатгичларини таҳлил қилиш зарур ахборотни - келгусида нархнинг ўзгаришидан тортиб, то максимал аниқ прогнозгача бўлган зарур ахборотни тақдим этади.

MetaTrader 4 да бугунги кунга келиб барча мавжуд бўлган индикаторлардан энг асосийлари бўлиб ҳисобланган индикаторлар мавжуд. MetaTrader 4 дан фойдаланиш уларнинг барчаси билан савдо қилиш вақтида ишлаш имкониятини беради.

MetaTrader 4 терминали индикаторларидан айримларининг намунаси:

Ўз техник таҳлилингни MetaTrader терминали билан бошла!